Толибон гуруҳи Халқаро ҳамжамиятни бу гуруҳга босим ўтказмасликка чақирди
Толибон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси халқаро ҳамжамиятни бу гуруҳга босим ўтказмасликка чақирди.
Ово ахборот агентлигинг хабар қилишича, Амирхон Муттақий ўз сўзларида, Халқаро ҳамжамият ва дунё мамлакталарини бу босимлар Толибонга таъсир қилмаслигини била олиши керак деб иддао қилди.
У шунингдек Толибон ва бошқа давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалари бутун минтақа ва дунё манфаатигадир ва бутун минтақага ижобий таъсирини ўтказади деб даъво қилди.
Толибон муваққат давлати раисининг иккнчи ўринбосари Мавлавий Абдусалом бошқа мамлакатларга хитобан, Афғонистон энди даҳшатли террорчилар учун бошпана бўлмаслигини ва унинг ҳудуди бошқа давлатларга қарши ишлатмаслигини маълум қилди.
Бироқ Халқаро ҳамжамият Афғонистонда инклюзив ҳукумат ташкил этилиши, инсон ҳуқуқлари айниқса аёллар ҳуқуқларини эҳтиром қилинганига қадар Толибон давлатини расман тан олмаслигини таъкидламоқда.