Толибон: " Толибон" ўрнига " Афғонистон Ислом Амирлиги" сўзини ишлатинг
(last modified Wed, 29 Sep 2021 08:17:10 GMT )
сентябр 29, 2021 13:17 Asia/Tashkent
  • Толибон: \
    Толибон: \" Толибон\" ўрнига \" Афғонистон Ислом Амирлиги\" сўзини ишлатинг

Толибон Афғонистон ОАВ-ини " Толибон" сўзи ўрнига " Афғонистон Ислмо Амирлиги" сўзини ишлатишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бироқ  Афғонистоннинг аксарият ОАВ лари  " Афғонистон Ислом Амирлиги" ўрнига илгаригдек Толибон ҳукумати сўзидан фойдаланмоқда.

Бундан олдин  Афғонистондаги Толибон муваққат давлати, мамлакат ОАВ-и учун 11 банддан иборат кўрсатма берди.

 Бу кўрсатма ё дастурда  исломй бўлмаган дастурларнинг трансляциясини олдини олиш, миллий шахсиятларга нисбатан ҳақоратларни олдини олиши,  инсонларнинг шахсий ҳаётига киришни тақиқлаш,  янгиликларни тайёрлаш ва эфирга узатишда бетарафликни сақлаш,  мувозанат тамойилига риоя қилиш ва  ахборот тармоқларда хабарлани ўзгатириб тарқатишдан воз кечиш   мавзулари таъкидланган.

Бошқа хабарга кўра, кеча Толибон гуруҳи  тарқатган баёнотида,   АҚШни учувчисиз учоқларини Афғонистон осмонида ноқонуний учишиниг давом этиши ва мамлакат ҳаво ҳудудининг бузишилишининг оқибатлари тўғисида огоҳлантирди.

Толибон радикал гуруҳи ўз баёнотида Вашингтон ҳатти-ҳаракатининг оқибатлари ҳақида батафсил маълумот бермасдан,  АҚШ давлати Доха келишуви асосида Толибонга нисбатан ўз ваъдаларига амал қилмай, халқаро қонунларнинг барчасини бузган деб эълон қилган.