октябр 02, 2021 13:55 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШ дунёдаги қурол назоратини бузиш учун жавобгардир
    Россия: АҚШ дунёдаги қурол назоратини бузиш учун жавобгардир

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари АҚШ дунёдаги қурол-яроқ назоратини заифлаштириши ва муаммолари учун жавобгардир деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Женева хавфсизлик сиёсати маркази йиғилишида  бу масалага тўхталиб,  АҚШ ҳатти -ҳаракатлари ва бу мамлакатнинг  бошқа арсаларда ҳарбий устунликка уриниши ортидан дунёдаги  қуролларни назорат қилишдаги камчиликлар ва муаммолар сабаб ядро қуролига эга мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада мураккабалашган деб таъкидлади.

Рябковнинг бу йиғилиш доирасида мухбирлар билан суҳбатида, Москва ва Вашингтон илгаригидек стратегик масалаларда турли хил  келишмовчиликларга эга бўлганини маълум қилгани вазиятида Женевада пайшанба куни  Россия ва АҚШнинг стратегик барқарорлик тўғрисидаги музокараларнинг иккинчи босқичи ўтказилди.

Пайшанба куни АҚШ ва Россия  барча келишмовчиликларга қарамай,  қурол назорати ва бу билан стратегик масалалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Россия ва АҚШ музокараларининг биринчи раунди  28 июлда ўтказилди.

 

Ёрлиқ