Россияда Ҳизб-ут-таҳрир экстремистик гуруҳининг 8 аъзоси ҳибсга олинди
(last modified Tue, 05 Oct 2021 11:25:03 GMT )
октябр 05, 2021 16:25 Asia/Tashkent
  • Россияда Ҳизб-ут-таҳрир экстремистик гуруҳининг 8 аъзоси ҳибсга олинди
    Россияда Ҳизб-ут-таҳрир экстремистик гуруҳининг 8 аъзоси ҳибсга олинди

Россия федерал хавфсизлик хизмати мамлакат пойтахти- Москва ва унинг атрофида Ҳизб-ут-таҳрир террорчилик гуруҳини тарқатиб юбориш ва террорчилик гуруҳининг 8 аъзоси, шу жумладан 2 раҳбарини ҳибсга олиш тўғрисида эълон қилди.

Кеча Россия Федерал  хавфсизлик хизмати - ФСБ  баёнотида " Ҳизб-ут-таҳрир" террорчилик гуруҳининг 8 аъзосидан бир қанча экстремистик моҳиятига эга маълумотлар топилди деб изоҳлади.

Баёнтда келтирилишича,  8 террорчи  10 йилдан  20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

ФСБ ўз баёнотида, Ҳизб-ут -таҳрир террорчилик гуруҳига ноқонуний фаолияти ва янги аъзоларни жалб қилишга уриниш айбловлари қўйилган.

18 август куни ҳам Россия Федерал хавфсизлик хизмати  чиқарган баёнотида,  бу ташкилот агентлари  Қрим ярим оролида Ҳизб-ут-таҳрир террорчи гуруҳига тегишли гуруҳчани тарқатиб юборгани ва 5 анфар уъзолари улар жумласидан 2 нафар етакчиларини қўлга олганини маълум этганди.

ФСБ 7 июль ҳам  Ҳизб-ут-таҳрир террорчи гуруҳига тегишли 4 гуруҳчани тарқатиб юбориш 11 аъзосини ҳибсга олганини эълон қилганди.

Жорий йил 2021 йил 18 февралда Россия Федерал хавфсизлик хизмати  мамлакатнинг  10 вилоятида Ҳизб-ут-таҳрир террорчилик гуруҳининг бир қанча аъзолари ҳибсга олганди.