Нефт нархи яна ошиб 86 долларга етди
Халқаро бозорларда талабни ошгани сабаб бугун нефт нархи сўнгги йиллардаги энг юқори даражаси яъне 86 доллардан ҳам ошди.
Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, Жаҳон бозорларни шу ҳафтадаги биринчи иш кунида нефт нархи энг юқори даражасига етди.
Нефт нархини ошишининг асл сабаби ёқилғи ишлаб чиқаруви электр энергиясини газдан нефтга ўзгартириши билан боғлиқлиги айтилади.
Ҳисоботга кўра Брент маркаси нефти 75 сентга ошиб бир баррели 85,61 долларга сотилган.
Бу турдаги нефт бугунги кунда 86 доллардан ошди ва бу 2018 йилнинг октябрдан буён энг юқори кўрсаткичдир
АҚШ нефти ҳам 1,7 долларга қимматлашди ва 83,35 долларни ташкил этди. Нефтнинг бу тури ҳам бугунги кунда энг юқори нархга -83,73 долларга етди.
ANZ банки таҳлилчилари (Австралия ва Янги Зеландия банк гуруҳи) бугунги хабарида дунё бўйлаб чекловларни камайиши ёқилғи сарфини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Ёқилғи ишлаб чиқаруви электр энергиясини газдан нефтга ўзгартириш тўртинчи чоракда талабни кунига 450 минг баррелгача ошириш мумкин.
Шу ҳолда OANDA катта эксперти Эдвард Моян Шимолий ярим полюсдаги совуқ об-ҳаво нефт таъминоти танқислгини ёмонлаштириши кутилмоқда.