Толибон: бизнинг раҳбаримиз тирик, аммо АҚШ ҳаво ҳужумидан қўрқиб омма олдида чиқиш қилмаяпти
(last modified Thu, 21 Oct 2021 08:03:54 GMT )
октябр 21, 2021 13:03 Asia/Tashkent
  • Толибон: бизнинг раҳбаримиз тирик, аммо АҚШ ҳаво ҳужумидан қўрқиб омма олдида чиқиш қилмаяпти
    Толибон: бизнинг раҳбаримиз тирик, аммо АҚШ ҳаво ҳужумидан қўрқиб омма олдида чиқиш қилмаяпти

АҚШнинг бир қатор ОАВ нинг Толибон раҳбари Мулло Ҳайбатуллоҳ Охундзоданинг ўлими ҳақидаги хабарларидан кейин Толибон етакчиларидан бири Анас Ҳаққоний Охундзоданинг Афғонистон ичкарисида эканлиги аммо АҚШ ҳаво ҳужумларидан қўрқиб омма олдида кўринмайдиганини иддао қилди.

 Москва йиғилишида қатнашиш мақсадида Россияга борган Толибон гуруҳи етакчиларидан бири Анас Ҳаққоний  Спутник ахборот агентлигининг мухбири саволига жавобан, Толибн раҳбари Охундзоданинг раҳбарини тириклигини айтди.

 У шунингдек  мулло Ҳайбатулло Охундзоданинг қаердалиги ҳақидаги саволга жавобан, у тирик ва Афғонистонда деб жавоб берди.

 Анас Ҳаққоний ўз сўзларида  мен  10 кун олдин у билан  суҳбалашдим аммо Афғонистон ҳаво ҳудудлари унча хавфсиз эмас ва АҚШ учувчисиз учоқларининг хавфи ҳали ҳам бор деб қўшимча қилди.

Ҳайбутулло Охундзода  1994 чи йилда Толибон гуруҳини тузилганидан кейин Мулло Ахтар Мансурдан кейин  бу гуруҳнинг 3 чи етакчиси ҳисобланади.

 Олдинроқ  АҚШ ОАВ лари    Покистоннинг минтақларидан бирида худкушлик ҳужумда  Охундзоданинг ўлдирилганини хабар қилишганди.

Толибон эса бу иддаоларини рад этиб, ўз раҳбарини тириклигини айтишмоқда.

Толибон гуруҳи Афғонисонда ҳокимиятни эгаллаганидан  кейинги икки ой мобайнида Мулла Ҳайбатулло Охундзодани Афғонистонда эканлигини хабар берган.

Аммо Охундзода ҳеч қачон омма олдида кўринмаган ва унинг янги фотосуратлари ҳам эълон қилинмаган.

 

Ёрлиқ