Туркия жануби шарқида портлаш юз берди
(last modified Sun, 16 Oct 2016 12:18:49 GMT )
октябр 16, 2016 17:18 Asia/Tashkent
  • Туркия давлат оммавий ахборот воситалари
    Туркия давлат оммавий ахборот воситалари

Туркия давлат оммавий ахборот воситалари, жануби шарқидаги Ғози Антеб шаҳрида портлаш юз бергани ҳақида хабар тарқатдилар.

Анталия ахборот  агентлиги хабарига кўра, бугун юз берган ушбу портлаш натижасида  бир нечта тинч аҳоли жароҳат олишган.

Ҳозиргача бу портлаш тафсилотлари тўғрисида хабарлар тарқатилмаган.

Бошқа хабар шуки, Туркия хавфсизлик кучлари ўтказган амалиётида,  Курдистон ишчилар партияси билан ҳамкорликка гумонланган 25 нафарни қўлга олдилар.

Айтиш керакки,  2012 чи йили Туркиядаги курдлар масаласини ҳал этиш  мақсадида бошланган тинчлик жараёни  бу мамлакатнинг Мороч шаҳрида юз берган 2015 чи йилнинг июл ойидаги портлашлардан сўнг тўхтатилди.