Пашинян: Арманистон учун кучли армия зарур
(last modified Tue, 26 Oct 2021 10:56:58 GMT )
октябр 26, 2021 15:56 Asia/Tashkent
  • Пашинян: Арманистон учун кучли армия зарур
    Пашинян: Арманистон учун кучли армия зарур

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистн мамлакати учун кучли қуролли кучлар зарур эканлигини таъкидлади.

 Арман пресс ахборот сайтининг кечанги хабарига кўра, Пашинян ўз сўзларида  мазкур янги хавфсизлик вазиятда Арманистон чегараларини ҳимоя қилиш  кучли ва ихтисослашгагн армияни тақозо этган асосий устувор вазифа бўлди деб айтди.

 Арманистон Бош вазири шунингдек  Озарбойжон республикаси кучларини Арманистон ҳудудидан орқага чекиниши ва  икки мамлакат ўртасида чегара  демаркациянинг амалга ошириши Ереван ва Боку ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш учун мақбул шарт-шароитларни яратиши мумкин деб аниқлик киритди.

Никол Пашинян сўзларини бошқа қисмида,  Арманистон ҳукумати ҳам бошқа тинчликсевар давлатлар каби ўз қуролли кучларини душманлик ҳаракатларга  йўналтирмаяпти балки ўзини ҳимоя қилишга тайёр деб эълон қилди.

Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари 2020 йил 27 сентябрларда Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудида тўқнашдилар.

Тўқнаушвлар ноябрь ойида Россия аралашуви билан тўхтатилди, аммо ўшандан бери икки давлат бир-бирини оташкесим битимни бузишда айблаб келмоқда.

Россия, Арманистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарларининг Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаганлиги тўғрисидаги 3 томонлама қарорларни имзолашганидан 9 ой ўтгач, минтақада ва баъзи ҳудудларда кескин вазият ва сулҳнинг бузилиши давом этмоқда.

Ёрлиқ