Коронавирус авж олгач, Россияда 9 кун таътил эълон қилинди
(last modified Sat, 30 Oct 2021 12:03:37 GMT )
октябр 30, 2021 17:03 Asia/Tashkent
  • Коронавирус авж олгач, Россияда 9 кун таътил эълон қилинди
    Коронавирус авж олгач, Россияда 9 кун таътил эълон қилинди

Россияда коронавирус пандемиясига қарши кураш учун Путин томонидан эълон қилинган 9 кунлик таътил бошланди.

Россия президенти Владимир Путин томонидан  коронавирусга қарши кураш учун эълон қилинган таътил кунлари бугун  30- октябрдан 9-ноябргача давом этади.

Ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин  коронавиручс билан касалланганлар ва бу вирусдан вафот этиш ҳолатларини ошиши ортидан мамлакатда 9 кунлик таътил кунлари эълон қилганди.

Россиянинг коронавирусга қарши кураш штабининг хабар қилишича сўнгги 24 соат ичида  бу мамлакатда 39 минг 849 кишига коронавирус аниқланиши билан Россияда коронавирусга чалинганлар сони 8 миллион 432 минг 546 кишига етди. Бундан ташқари мамлакатда сўнгги 24 соат ичида  коронавирус туфайли 1 минг 163 нафарни вафот этиши билан жами қурбонлар сони 236 минг 220 нафарга етди.

Россияда ҳозирда коронавирусга қарши оммавий эмлаш давлм этмоқда ва Москва расмийлари эмлаш жараёнидан рози эмаслар.