октябр 31, 2021 13:16 Asia/Tashkent
  • Россия: Суриянинг ҳаво ҳужумига зид тизими Исроилнинг 2 та ракетасини нобуд этдилар
    Россия: Суриянинг ҳаво ҳужумига зид тизими Исроилнинг 2 та ракетасини нобуд этдилар

Россия ҳарбий мулозимларидан бири Сурия ҳаво мудофаа системалари сионистик режим қирувчи самолёларининг Дамашқ атрофига ҳужумини қайтариб бу самолётлардан отилган икки ракетани йўқ қилди.

Кеча Сурия ярашув россиялик маркази раиси ўринбосари  Вадим Колит  Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа системаси  Исроил режими қирувчи самолётлар томонидан  Сурия ҳудудларига отилган икки ракетани  Россиянинг  Buk-M2E  тизимлари билан нишонга олиб уриб туширди деб эълон қилди.

Колит ўз сўзларида, сионистик режим қирувчи самолётлари  Сурия пойтахтидаги айрим объектларни нишонга олишни мақсад қилганди деб қўшича қилди.

Кеча Суриянинг Ал-Ахборий телеканали ҳам бу мамлакат ҳаво ҳужумларига зид тизимлари  Дамашқ атрофида  душман ҳужумларинии қайтарганини хабар қилди

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим  вақт -вақти билан Ливан ҳаво ҳудудидаги ёки босиб олинган Голан теппаликлари орқали Суриянинг шарқий ва шарқий-ғарбий қисмидаги нишонларга ракета забалар беради.

 

Ёрлиқ