ноябр 02, 2021 13:35 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси сионистик режимдан ҳаво-ҳаво ракеталарни сотиб олди
    Озарбойжон республикаси сионистик режимдан ҳаво-ҳаво ракеталарни сотиб олди

Яқинда Озарбойжон республкаси ўзининг MiG-29 қирувчи самолётлари учун сионистик режим томонидан ишлаб чиқарилган ҳаво -ҳаво ракеталар олди.

 Озарбойжон республикасининг рус тилидаги " Ҳакин оз" сайтига кўра,  бу ракеталар Рафаэл номли  мудофаа компанияси томондан ишлаб чиқарилган модернизация қилинган Дерби ракеталаридир деб таъкидлади.

Мазкур хабарга кўра, бу ракеталар ҳозирда Озарбойжон республикаси ҳарбий ҳаво кучларининг  МИГ-29 қирувчи самолётларида фойдаланиш учун мавжуд .

Бундан ташқари, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, сионистик режим билан махфий алоқалар  ва унинг Жанубий Кавказда жумладан Тоғли Қорабоғда мавжудлиги масаласини инкор қилганди.

Ўтган йили Тоғли Қорабоғ минтақаси учун  Арманистон билан 44 кунлик урушда Боку давлати Туркияда ишлаб чиқарилган " Байрактар" учувчисиз учоқлар ва  " Ҳаруп" номлил ўзини портлашга қодир  дронлардан кенг фойдаланди.

 

Ёрлиқ