Кобулдаги худкушлик ҳужумларда Толибоннинг юқори мартабали қўмондонларидан бири ўлдирилди
Кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида энг йирик шифохоналаридан бирига уюштирилган худкушлик ҳужум оқибатида Толибон гуруҳининг етакчи қўмондонларидан бири Ҳамдуллоҳ Мухлис ўлдирилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича. бугун Афғонистон ахборот манбалари, 15 август куни Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанини Кобулдан қочиб кетганидан кейин биринчи бўлиб Афғонистон президентлик саройига кириб эсдалик сурат олган Толибон гуруҳининг етакчи қўмондонларидан бири Ҳамдуллоҳ Мухлис кечанги теракт оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳозиргача Толибон гуруҳи юқори мартабали қўмондонини ўлдирилгани хусусида изоҳ бергани йўқ.
Кеча Кобулдаги Вазир Акбархон минтақасида жойлашган " Муҳаммад Довудхон" номли шифохона олдида иккита худкушлик портлаш юз берганида 23 киши ҳалок бўлби, 50 киши ҳам яраланди.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олган.