Украина турк дронларининг мижозига айланди
(last modified Fri, 05 Nov 2021 09:27:23 GMT )
ноябр 05, 2021 14:27 Asia/Tashkent
  • Украина турк дронларининг мижозига айланди
    Украина турк дронларининг мижозига айланди

Украина Бош штаб бошлиғи Туркияда ишлаб чиқарилган ҳарбий дронларни кўпроқ сотиб олиш режасини маълум қилди.

“Украина Туркиядан кўпроқ Байрактар дронларини сотиб олмоқчи”, деди Сарҳи Шаптала.

Ўтган ҳафта Украина армияси Донбас вилоятининг шарқий қисмида учувчисиз учоқдан фойдаланишни бошлаганини маълум қилган эди. Минск келишувларига кўра, ҳарбий ва учувчисиз самолётларнинг бутун алоқа чизиғи бўйлаб учиши тақиқланган. Аммо Украина Ташқи ишлар вазирлиги Донбасда учувчисиз самолётлардан фойдаланиш Минск келишувини бузиш эмаслигини ва барча шартлар бажарилганини айтди.

Ушбу расмий буюртма қилинган дронлар сонига аниқлик киритмади.

 Россия мудофаа вазирлиги сешанба куни маълум қилишича, Туркия шу пайтгача Украинага бир нечта Байрактар дронларини сотган, улар Украина шарқидаги Донбас можаро зонасида ишлатилиши мумкин. Россия матбуоти, шунингдек, Украина армияси Минск келишувига кўра тақиқланган Донбас ҳудудидаги Донетск жангарилари базасини йўқ қилиш учун биринчи марта учувчисиз самолётдан фойдалангани ҳақида хабар берди.

 

 

 

Ёрлиқ