Афғонистонда Толибон ҳукуматида янги кадрлар тайинланди
(last modified Mon, 08 Nov 2021 10:25:02 GMT )
ноябр 08, 2021 15:25 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон ҳукуматида янги кадрлар тайинланди
    Афғонистонда Толибон ҳукуматида янги кадрлар тайинланди

Толибон инклюзив ҳукумат тузиш тўғрисидаги ваъдаларидан фарқли улароқ мамлакатнинг турли минтақаларида 44 нафар янги вилоят ҳокимлари ва полиция бошлиқларни тайинладилар.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон мамлакати сон-саноқсиз хавфсизлик ва иқтисодий муаммолар билан курашаётан бир пайтда Толибон турли вилоятларида янги тайинловни амалга оширган.

Бу  сентябр ойида Толибон муваққат ҳукумати ташкил этилганидан бери, биинчи йирик тайинловидир.

Хабарга асосан,  Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган, Толибон гуруҳи ўз аъзолари учун янги лавозимлар рўйхатини эълон қилган. Унинг асосида, Қори Бариял Кобул вилоят ҳокими ва Валижон Ҳамза  Кобул полицияси раиси этиб тайинланади.

 Кобул шаҳри собиқ хавфсизлик хизмати ва қўмондони Мавлавий Ҳамдуллоҳ Мухлис  шу ой шаҳарнинг энг йирик шифохонасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганди.

Халқаро ҳамжамият эса  Толибонни бошқа сиёсий гуруҳлар иштироки жумладан озчиликлар ва аёллардан иборат инклюзив ҳукумат тузишга чақирмоқда, аммо  ҳозиргача сезиларли мувафақиятларга эришгани йўқ.

 

Ёрлиқ