ноябр 11, 2021 13:32 Asia/Tashkent
  • Туркия парламенти Озарбойжон республикасида ҳарбий иштирокини давом эттиришга рухсат берди
    Туркия парламенти Озарбойжон республикасида ҳарбий иштирокини давом эттиришга рухсат берди

Кеча Туркия парламенти Туркиянинг Озарбойжон республикасидаги ҳарбий иштирокини яна бир йилга узайтиришга розилик берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишча, сешанба куни Туркия президентлик идораси,  Озарбойжон республикасидаги Туркия ҳарбий кучларининг жойлаштирилиши муддатини яна бир йилга узайтириш лойҳасини парламентга тақдим этганди.

Туркия президенти идораси баёнотида,  Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги оташкесимни назора қилиш учун  Россия ва Туркия қуролли кучлари томонидан ташкил этилган Қорабоғдаги қўшма марказ, ўз фаолиятини мувафаққият билан давом эттиради ва Туркия шунингдек  қўшма марказ орқали ҳам минтақавий хавфсизик ва ишончни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда деб эълон этилган.

Туркия миллий мажлиси  2020-йил 17- ноябрь куни мамлакат қуролли кучларига  Озарбойжон республикасига бир йил қўшин юборишга рухсат берди,

Эслатиб ўтамиз Озарбойжон респубилкаси ва Арманистон ўртасидаги 44 кунлик давом этган иккинчи Қорабоғ уруши  2020 йили ноябрь ойида тугади.

 Бу тўқанашувларда ҳам ўша йилнинг ноябрида  Россия воситачилиги билан якунланди.

Аммо ҳар икки давлат бир бирини  оташкесимни бузишда айблашмоқда.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9-ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ерлар Озарбайжон Республикасига топширилди.

 

Ёрлиқ