Толибон ҳаракати: биз инклюзив ҳукумат тузганмиз
(last modified Sat, 13 Nov 2021 07:28:38 GMT )
ноябр 13, 2021 12:28 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: биз инклюзив ҳукумат тузганмиз
    Толибон ҳаракати: биз инклюзив ҳукумат тузганмиз

Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш хусусидаги глобал чиқириқларни рад этар экан, Толибон ҳукумати инклюзивдир ва барча этник вакиларини ўз ичига олади деб иддао қилди.

Кеча Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси  Мавлавий Амирхон Муттақий  Покистон стратегик тадқиқотлар институтида  Толибон ҳаракатининг ҳозирги ҳукумати инклюзивдир чунки бу ҳукумат турли этник гуруҳлар вакиллардан иборат деб даъво қилди.

Амирхон Мутаққий ўз сўзларида,  Халқаро ҳамжамият Толибон гуруҳини ўз рақибларини вазирлар маҳкамасига киритишга мажбурламоқчи аммо бунинг иложи эса йўқ деб айтди.

Муттақий ўз сўзларида, Халқаро ҳамжамият ўз сиёсий мақсадллари йўлида  инсон ҳуқуқлари ва инклюзив ҳукумат каби тушунчалардан фойдаланмоқда деб иддао қилди.

Бундан ташқари,  минтақа  ва жаҳон давлатлари  турли учрашувларида  Афғонистонда инсон ҳуқуқларини риоя этилиши ва инклюив ҳукумат тузишни таъкидлашмоқда.

 Сўнгги учрашувида АҚШ, Россия, Покистон ва Хитой  Исломобод шаҳридаги учрашувида,  Толибон ҳаракатини  бошқа барча сиёсий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишга чақирган ва барча афғонларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ва аёллар ва қизлар учун тенг ҳуқуқларини  қўллаб-қувватлайдиган инклюзив ҳукуматни ўрнатиш учун чоралар кўришга даъват этган.

Ўтган ҳафта ҳам  Ҳиндистонда  Афғонистонга қўшни мамлакатлар саммитда   минтақа хавфсизлик расмийлари  Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши ва бу мамлакатдаги терроризмга қарши куршани кучайтирши зарурлигини эълон этдилар.

Айтиш жоиздирки  Кобулдаги ҳоким  ҳукуматининг барча аъзоларини Толибон ҳаракати аъзолари ташкил этмоқда.