Пекин АҚШни Тайван ҳақида яна огоҳлантирди
(last modified Sat, 13 Nov 2021 10:38:58 GMT )
ноябр 13, 2021 15:38 Asia/Tashkent
  • Пекин АҚШни Тайван ҳақида яна огоҳлантирди
    Пекин АҚШни Тайван ҳақида яна огоҳлантирди

Хитой ҳукумати АҚШни Тайван минтақаси олдидаги мажбуриятларини бажаришга ва минтақанинг ажралиб чиқиши ҳақида бошқаларга ёлғон сигнал бермасликка чақирди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи  Тайвандаги  сепаратистик кучларни ҳимоя этилишига тўхталиб, АҚШ Тайван минтақасидаги сепаратистик ҳомийларига " Хато сигналлар" юбормоқда деб айтди.

Бундан олдин Хитой давлатидаги Тайван ишлари идораси наттоғи Тшу Фанглян ҳам бу мамлакатнинг барча ҳудудларига Гонконг ва Маккога кириши тақиқлаши ҳақида огоҳлантирганди.

Шу ҳолда сўнгги ойларда АҚШ ва Европа Иттифоқи делегацияларининг оролга ташрифи ортида Тайван билан боғлиқ кескинлик кучайган.

Хитой давлати  Тайванни  ўз ҳудудининг бир қисми сифатида ва  АҚШнинг ҳаракталари ва Тайванга қурол-яроқ етказиб беришини  ўз суверенитени бузилиши ва ягона Хитой сиёсатига зид деб ҳисоблайди.

Бироқ АҚШ Тайван бўғозига кемалар жўнатиб, Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали ороллни самарали қўллаб-қувватлашмоқда ва Пекин бунга бир неч бор эътироз билдирган.

 

Ёрлиқ