Толибон ҳаракати: бизнинг сафимизда ўзбошимчалик ҳаракат қиладиганларга ўрин йўқ
Ғазни вилоятидаги Толибон ҳаракати волийси бу гуруҳ сафида ўзбошимчалик позицияга эга бўлганларга ўрин йўқ ва бундай шахслар Толибон сафидан чиқарилади деб айтди.
Ғазни вилоятида, Толибон муваққат ҳукуматини тозалаш комиссияси ишлаларини бошлангани билан бу вилят ҳокими Муҳаммадисҳоқ Охундзода Толибон аъзолари одамларни безовта қилиш ва азият қилишда ҳаққи йўқ ва агар улар ўзбошимчалик қилса айбдор бўлади ва гуруҳ сафидан чиқарилади деб қўшимча қилди.
Ғазни вилоятидаги Толибон ҳаракати ҳокими Муҳаммадисҳоқ Охундзода, Толибон гуруҳи халқ орасидан чиққан ва унинг кучлари халққа ёмон муносабатда бўлишга ҳақли эмас ва шахсларга нисбатан чора кўриш шахсларнинг вазифаси эмас, балки судларнинг бурчидир деб иддао қилди.
Толибоннинг системани тозалаш масалалар бўйича комиссияси аъзоларидан бири Ҳамдуллоҳ Мансурий ҳам Толибон ҳаракати мажбурлаш ва хавфсизлик билан шуғулланиш учун келган ва ҳеч ким Толибон номидан суиистеъмол қилиб халқни таъқиб қилиш ва қийноққа солишда ҳаққи йўқ деб қўшимча қилди.
Толибон кучайиши билан бу гуруҳ номини олган бир қанча шахслар Афғонистон халқини айрим вилоятларда таъқиб қилиб қийноққа солмоқда.