Толибон аёллар иштирокида суратга олинган сериалларни намойиш қилишни тақиқлади
(last modified Mon, 22 Nov 2021 08:15:13 GMT )
ноябр 22, 2021 13:15 Asia/Tashkent
  • Толибон аёллар иштирокида суратга олинган сериалларни намойиш қилишни тақиқлади
    Толибон аёллар иштирокида суратга олинган сериалларни намойиш қилишни тақиқлади

Толибон ҳаракатининг Амри маъруф ва наҳйи мункар вазирлиги ислом қонунларини бузувчи теледасурларни тақиқлади.

Толибон ҳаракатининг Амри маъруф ва наҳйи мункар вазирлиги ОАВга ,  аёллар иштирок этган сериалларни кўрсатишдан воз кечишини маълум қилди.

Толибон гуруҳининг Амри маъруф ва наҳйи мункар вазириги маълумотига биноан,  телевидения Афғонистон халқи қадриятлари ва шариат принсиплари ва қонунларига зид фильмлар ва сериалларни тарқатмаслиги керак деб қўшимча қилди.

Бу вазирлик шунингдек бегона маданият ва урф-одатларни акс эттирувчи жамиятда ахлоқсизликни келтириб чиқарадиган маҳаллий ва хорижий фильмлар намойиш этилмаслигини ҳам буюрган.

Мазкур фармоннинг бошқа бир моддасида, телевидениянинг кўнгилочар ва шоу дастурлари  ҳеч кимни камситувчи ёки ҳақорат қиладиган тарзда тайёрланмаслиги зарурлигини баён этилган.

Шунингдек, диний маросимлар ва ёки инсон-қиймати ва кароматини камситувчи сериалларни эфирга узатиш тақиқланади.

Толибон ҳаракатининг янги қонунига асосан,  телевиденияда аёл сухандонлари ва ижрочиларини исломий ҳижобга риоя қилишлари ва комедия кўрсатувларида қатнашмслиги шарт қилиб тайинланган.

Бундан ташқари, Толибон Ислом пайғамбари, бошқа пайғамбарлар ва саҳобаларининг роли ташбеҳ қилинган сериалларни кўрсатишни ҳаром эканлигини эълон қилиб тақиқлаб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йигирма йил давомида, Афғонистон ОАВ-и хусусан телевидения орқали дубляж қилинган жуда кўп сатирик дастурлар, турк ва ҳинд сериалларни эфирга узатилганди, аммо Толибон ҳозирда уларннг барчасини тақиқлаб қўйган.