Толибон ҳаракати дунё мамлакатларининг Афғонистондаги элчихоналарини қайта очишга чақирди
(last modified Thu, 02 Dec 2021 10:53:17 GMT )
декабр 02, 2021 15:53 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати дунё мамлакатларининг Афғонистондаги элчихоналарини қайта очишга чақирди
    Толибон ҳаракати дунё мамлакатларининг Афғонистондаги элчихоналарини қайта очишга чақирди

Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси, дунё мамлакатлари элчихоналарини Кобул шаҳрида қайта очишга чақирди.

Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича,  Толибон муваққат ҳукумати  ТИВ наттоғи Абдулқахор Балхий Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, Толибон ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий  Қатарнинг Доха шаҳрида дунёнинг 16 мамлакталари элчилари ва вакиллари билан учрашди ва   уларни ўз элчихоналарини Кобул шаҳрида қайта очишларига ва дипломатик фаолитларини тиклашга чақирди.

Балхий бу хабарида   Муттақийни Германия, Канада, Финляндия, Янги Зеландия, Италия, Жанубий Корея, вакиллари, Европа Иттифоқи, Испания, АҚШ, Норвегия, Швеция, Австралия, Бриатния ва Япония комиссариатлари билан мулоқот қилганини қўшимча қилди.

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ вазифасини бажарувчиси учрашувда  дунё мамлакатлари билан дипломатик алоқлараид янги саҳифани очишни таъкидлади.

 Эндиликда Кобул шаҳрида ўнта давлат элчихоналари фаолият юритмоқда.

Жорий йилнинг 15  авгутс кунида  Ашраф Ғани ҳукуматини қулагани ортидан  кўп мамлакатларнинг Кобулдаги элчихоналари ёпилди.