Толибон гуруҳи собиқ афғон аскарларини қатл этилганини инкор этишмоқда
Толибон гуруҳи 30 август куни Кобул ҳокимиятини қайтариб олганидан бери, Афғонистон хавфсизлик кучларининг ҳеч бир аъзоси қатл этилмагнан деб иддао қилди.
Толибон муваққат ҳукумати Ички ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хустий, бу хусусдаги суҳбатида Ғарб давлатларининг Толибон томонидан Афғонистон собиқ ҳарбий кучлар қатл этилмоқда деган иддаоларида асос йўқ деб даъво қилди.
Хустий Ғарб давлатларииддаоларини адолатсиз сифатида баҳолаб, Ғарб давлатлари ҳужжат ва фактларга эга бўлса, уларни бизга кўрсатишлари керак деб айтди.
Бундан олдин АҚШ ва Европа Иттифоқи тарқатган қўшма баёнотида, Толибон гуруҳини Афғонистон собиқ полицияларини " оммавий қатл этишда" айбланганди.
Бошқа хабарга кўра, Хустий ўз сўздларида ҳозирги вазиятда аёлларни вазирлар маҳкамасида бўлишларига эҳтиёж йўқ деб иддао қилди.
Толибон муваққат ҳукумати наттоғиниг ўринбосари Инъомуллоҳ Самангоний ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда Афғонистонни нажот беришга қодир бўлган шахслар Толибон муввақат давлати кабинетида жойлашатирилган деб иддао қолди.
Самангоний шунингдек Толибоннинг муваққат вазирлар маҳкамаси аъзолари орасида турли вазирликлар аъзолари бор ва вазирлар маҳкамасида аёлларга эҳтиёж йўқ деб даъво қилди.