Жо Байден Украинани қўллаб -қувватлаш учун қўшин юбормаслигини маълум қилди
АҚШ президенти Жо Байден Киев борасидаги Москва ва Вашингтон ўртасидаги кескинликларни давом этиши жараёнида, Украинани ҳимоя қилиш учун қуруқликдкги қўшинларини юборишини рад этди.
Жо Байден бугунги суҳбатида, Россия президенти Владимир Путинга Россия Украинага ҳужум қилганида "аҳшатли товон тўлаши" ва ҳалокатли иқтисодий оқибатларга дуч келишини тушунтирганини иддао қилди.
АҚШ президенти шунингдек Москва давлатининг Украинага ҳужум қилган тақдирда, гарчи Вашингтон ва НАТОга аъзо давлатлар НАТОга яқин бўлган мамлакатларга кўпроқ қўшин жўнатишга вазифадор бўлишсада аммо АҚШнинг қуруқликдаги қўшинларини юбориши имкони ҳеч қачон стол устида қўйилмаганини маълум қилди.
АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари сўнгги ҳафталарда, ОАВда номи келтирилмаган манбаларнинг ҳисоботлари орқали билвосита нуқтаи назарини эълон қилиши билан Россияни Украинага қарши ҳужум уюштиришни режалаштиришда айблашди.
Россия ҳам бир неча бор, Украина билан чегарасида ҳарбийларини жойлаштириши нормал ҳарбий ҳаракат бўлганини таъкидланган бўлсада, аммо АҚШ ва унинг иттифоқчилар илгаригидек Украина билан Россия чегара вазиятини мураккабашишишга уринмоқдалар деб эълон қилган.