Жозеп Боррел Брюсселнинг Толибон ҳаракати билан шартли алоқаларини маълум қилди
(last modified Wed, 15 Dec 2021 09:47:43 GMT )
декабр 15, 2021 14:47 Asia/Tashkent
  • Жозеп Боррел Брюсселнинг Толибон ҳаракати билан шартли алоқаларини маълум қилди
    Жозеп Боррел Брюсселнинг Толибон ҳаракати билан шартли алоқаларини маълум қилди

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раиси Толибон гуруҳи билан алоқаларнинг зарурлигига тўхталиб шу ҳолда бу муносабатар шартли эканлигини ҳам маълум қилди.

Кеча ўтказилган йиғилишда Жозеп Боррел  Европа Иттифоқи Толибон билан алоқада бўлиш учун 5 кўрсаткич ва шароитга эга ва бу шартларни сентябрь ойида маълум қилганди ва Толибон ҳам ижобий томон ўзгаришлари керак деб изоҳлади.

Боррел шунингдек  Толибон билан оператив алоқаларни ўрнатишга қаратилган бу қараш гуруҳга қонунийлик бермаслигини ҳам таъкидлади.

Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари 3 сентябрда  Словениядаги йиғилишида  Толибон билан бу Иттифоқ муносабатлариниг асосини ташкил этуви 5 тамойилини белгиллаб берди.

 Инклюзив ҳукумат ташкил қилиш,  Европа Иттифоқининг гуманитар ёрдамга йўл очиб бериш ва инсон ҳуқуқлари айниқса аёллар ҳуқуқлари, қонун ҳокимияти ва ОАВ эркинликларини ҳурмат қилиши ва шароит яратиш бу масалалардандир.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат масъули, Европа иттифоқи  Маркзий Осиёдаги ўз шериклари билан алоқаларни кенгайтиради ва  Афғонистон ҳам бу масалада муҳим эканлигини қўшимча қилди.