Жо Байден АҚШнинг 770 миллиард долларлик ҳарбий бюджет лойиҳасини имзолади
АҚШ президенти Жо Байден кеча бу мамлакатнинг 2022-йил учун 770 миллиард долларлик ҳарбий бюджет лойиҳасини имзолаб уни қонунга айлантирди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2022 йилги NDAA (ҳарбий бюджет) қонуни шу ой бошида АҚШ Конгресс вакиллар палатаси ва сенатининг кўпчилик овози томонидан маъқулланган эди.
NDAA (Миллий ҳарбий бюджет) 2022 йилги қонун лойиҳасида Хитой ва Россияни чеклаш, Украинага ёрдам бериш, ядро дастурини модернизация қилиш, иқлимни яхшилаш ва пайдо бўлаётган биологик таҳдидларни бартараф этиши таъкидланган.
Пентагон дастурларининг бир қисмида, Россия ва Хитойга қарши курашиш режасидир ва гипертовушли қуролларни яратиш ва баллистик ракеталар билан жиҳозланган сув ости кемалари билан бу мамлакат денгиз флотини кучайтиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз АҚШнинг 2021 йилдаги ҳарбий бюджети 740,5 миллиард долларни ва 2020 йилда эса 738 миллиард долларни ташкил этганди.
АҚШ ҳарбий бюджетини ошиши бу мамлакат халқини ҳар доим Оқ уй ва Конгресснинг мамлакатни фаровонлик, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини молиялаштиришни қисқартириш сиёсатига эътироз бирдириши пайтига тўғри келмоқда.
АҚШ ҳарбий бюджетининг катта қисми бутун дунё мамлакатларида инқироз, ишончсизлик ва тажовуз яратишга сарфланади.