декабр 31, 2021 14:08 Asia/Tashkent
  • Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШни огоҳлантирди
    Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШни огоҳлантирди

Хитой Мудофаа вазирлиги Вашингтонни АҚШнинг янги миллий мудофаа қонунига душманона ёндашувлар ҳақида огоҳлантирди.

Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кафи шундай деди: Яқинда Қўшма Штатлар 2022 йилги Миллий мудофаа қонунини тасдиқлади, унда Хитой ҳақида бир қатор салбий моддалар мавжуд.

Тан Кафи фикрича, қонун Совуқ уруш менталитети ва мафкуравий нотўғри қарашларга тўла бўлиб, Хитойнинг миллий мудофаа сиёсатини ва ҳарбий қудратини кенгайтиришни ҳар томонлама нишонга олади.

Ушбу Хитой ҳукумати расмийсининг аниқлик киритишича:Ҳужжат, шунингдек, Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақаси ва Лотин Америкаси давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ҳамкорликка тўсқинлик қилади.

Хитой Мудофаа вазирлиги вакили шундай деди:“Хитой Қўшма Штатларни нол сумма ўйинини ўтказиш ғоясидан воз кечишга ва Хитойга нисбатан душманлик сиёсатини тўхтатишга чақиради."

Оқ уй аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден 2022 йил учун 768 миллиард долларлик мудофаа бюджети ҳужжатини имзолаганини эълон қилган эди.

Ҳисоботга кўра, АҚШ ва унинг ғарбий ҳамкорлари сўнгги йилларда Пекиннинг кучайиб бораётган қудратига қарши курашиш мақсадида кескин сиёсатга мувофиқ Хитой назоратидаги ҳудудларда, жумладан, Тайван, Тибет ва Гонконгда сепаратистик ҳаракатларни қўзғатишга ҳаракат қилган.

Ёрлиқ