Ҳиндистон билан чегарада ўн минглаб хитойлик қўшинларни жойлаштириш
Январ 05, 2022 15:25 Asia/Tashkent
Хитой ҳарбийлари Ҳиндистон билан чегарада ўн минглаб аскарларини жойлаштирди.
ИРИБ хабарига кўра, Хитой ҳинд қўшинлари жойлашган Ладах чегарасига 60 минг аскарни жойлаштирган.
Шу билан бирга, Хитой Ҳиндистон билан чегарада ўз қўшинларининг ҳаракатини тезлаштириш учун инфратузилмани тайёрламоқда.
Ҳиндистон чегарасида Хитой қўшинлари сони доимий равишда ортиб бормоқда ва кўп жойларда икки томоннинг кучлари бир-бирига қарама-қарши жойлашган.
Ҳиндистон ва Хитой 2003-йилдан бери чегарадаги келишмовчиликларни бир неча бор муҳокама қилган, бироқ тўлиқ келишувга эришмаган. 2020-йилда “Ладах” чегара ҳудудида икки давлат чегара кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлган ва ҳар икки томондан ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган.