Толибон ҳаракати Ўзбекистон ва Тожикистонни огоҳлантирди
(last modified Wed, 12 Jan 2022 06:48:57 GMT )
Январ 12, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Ўзбекистон ва Тожикистонни огоҳлантирди
    Толибон ҳаракати Ўзбекистон ва Тожикистонни огоҳлантирди

Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири Тожикистон ва Ўзбекистонни афғонистонлик вертолётларни қайтаришдан огоҳлантирди.

Толибон муваққат давлати мудофаа вазири Мулло Яъқуб Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларини  Афғонистонга тегишли вертолётлари Кобулга қайтаришларини сўради.

 У шунингдек Толибон гуруҳининг тоқати тоқ бўлмоқда.  Ўзбекистон ва Тожикистон Толибонни аксиламал кўрсатишга мажбурламаслиги керак деб  иддао қилди.

Толибон ҳаракати  эндиилкда 289 та вертолётга эгадир ва  50 та вертолёт ҳам учишга тайёрлигини билдиоқда.

Бундан олдин, Толибон муваққат ҳукумат расмийлари Кобул қулаши пайтида, Афғонистоннинг 40 та вертолёти Тожикистон ва Ўзбекистонга ўчиб кетганини маълум қилганди.

Толибон ҳаракати  собиқ Афғонистон ҳукуматига тегишли бўлган  289 та вертолётдан 81 таси мамлакатда қолгани ва улардан 50 таси ишламоқда деб қўшимча қилган.

Толибон ҳукумати яқинда   собиқ ҳукмат амалдорлари томонидан бу мамлакатнинг ўнлаб вертолётларини Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШга олиб кетилганини эълон қилганди.