Толибон ҳаракати халқаро донорларга қўшма қўмита ташкил қилишни таклиф қилмоқда
(last modified Thu, 13 Jan 2022 11:54:33 GMT )
Январ 13, 2022 16:54 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати халқаро донорларга қўшма қўмита ташкил қилишни таклиф қилмоқда
    Толибон ҳаракати халқаро донорларга қўшма қўмита ташкил қилишни таклиф қилмоқда

Толибон муваққат ҳукумати халқаро ташкилотларга Афғонистонга ёрдам кўрсатиш мақсадида қўшма бир қўмита ташкил этишни мувофиқлаштириш ва режалаштиришни таклиф қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Толибон муваққат давлати  қўшма қўмитани ташкил этилиши билан Толибон ҳам Афғонистон халқига халқаро ёрдамлар ва кўмакларни  тақсимлаш ва тарқатишда рол ўйнаши мумкинлигини маълум қилди.

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати раиси ўринбосари Абдусалом Ҳанафий  бу хусусдаги сўзларида,  қўшма қўмитанинг мақсади халқаро ҳамжамиятининг инсонпарварлик ёрдамида кўмаклашиш ва ёрдамни ушбу мамлакатда муҳтожларга тарқатиш учун юқори даражадаги мувофиқлаштиришни ўрнатишдир дея таъкидлади.

Толибон таклифи  Халқаро ҳамжамиятни  Толибонни айланиб ўтиб  Афғнистонга билвосита кўмаклашлар етказишни режалаштилгани пайтига тўғри келмоқда.

Мазкур ҳисоботга биноан,  БМТ ва хорижий ҳукуматлар бундай таклифни қўллаб-қувватлайдигани ва ё ки йўқлиги ҳозиргача аниқ эмас, чунки бу Толибоннинг халқаро ёрдам олиш имкокиятини оширади.

Афғонистоннинг ушбу ёмон иқтисодий вазияти, АҚШ томонидан Марказий  банкининг қарйиб  10 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйилгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.

 

Ёрлиқ