КХШТ Афғонистон чегаралари яқинида амалиётлар ўтказади
КХШТ Афғонистон чегаралари орқали наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши амалиётлар ўтказади.
Садои Афғон ахборот агентлигининг хабар қилишича, КХШТ Бош котиби Станислав Зась, шу йил Афғонистон билан чегара яқинида наркотикларга қарши учта операция ўтказади деб изоҳлади.
Бундан ташқари Станислав Зась ўз сўзларида КХШТ 2022 йил учун учта операцияни режалаштирганини ва ҳарбий хавфсизлик операциялари, терроризмга ва наркотикаларга қарши кураш олиб боришни таъкидлади.
КХШТ Бош котиби Афғонистондан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни муҳим масала сифатида баҳолаб, жорий йилда 3 босқичда олиб борилишини қўшимча қилди.
Қозоғистон президенти таклифи асосида КХШТнинг бу мамлакатдаги сўнгги кескинликларидаги роли бу минтақавий ташкилотни халқаро эътибор марказига айлантирди.