Буркина-Фасо армияси бу мамлактадаги давлат тўнтаришини тасдиқлади
-
Буркина-Фасо армияси бу мамлактадаги давлат тўнтаришини тасдиқлади
Буркина-Фасо президенти ҳарбийлар тоомнидан ҳибсга оолингани ҳақдаги хабар чиққанидан бир неча соат ўтиб ҳарбийлар унинг ҳокимиятни ўз қўлига олганини тасдиқлади.
Буркина-фасо армияси шунингдек, мамлакатни бошқариш учун муваққат ҳукумат тузишни ва Буркина-фасо халқаро мажбуриятларни бажаришда давом этишини маълум қилди.
Кеча Франция халқаро радиоси хавфсизлик манбага таяниб, Буркина-фасо президенти Roch Mark Kristian Kabore мамлакат казармаларидаги тартибсизликлардан бир кун ўтиб ҳибсга олинди деб хабар қилди.
Кеча ОАВ бу мамлакатдаги давлат тўнтариши ҳақида хабар қилишди. Ҳукумат якшанба куни Буркина-фасо казармаларида отишма содир бўлганини тасдиқладиЮ аммо армия давлатни эгаллаганини рад этди.
France 24 ҳам Буркина-Фасо президенти ҳамон ҳарбий лагерда исёнчи аскарлар қўлида ушлаб турилгани ҳақида хабар қилди.
БМТ, Африка Иттифоқи, Европа Иттифоқи кеча тарқатган алоҳида баёнотлари Буркина-фасодаги давлат тўнтаришини қораладилар.