Толибон қўмондони ғарбпараст кучларни нотинчликларда айблади
Толибон қўмондонларидан бири, Мавлавий Атоуллоҳ Умарий ғарбпараст кунларини бу мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқаришда айблади.
Толибоннинг 209-Фатҳ корпусидаги ҳарбий қўмондони Мавлавий Атоуллоҳ Умарий хавфсизликни издан чиқаришга уринаётган ва Толибон ҳукуматига қарши туришни истаганлар мағлуб бўлишини иддао қилди.
У ўз сўзларида уруш ва ишончсизикка интилаётганлар Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳукуматнинг ҳокимиятга келиши тарафдор деб қўшимча қилди.
Олдинроқ Афғонистондаги Толибон гуруҳига аъзо бўлган турли қавм -элатлар ўртасида тўқнашув юз берганди.
Фарёб вилоятида Толибонга аъзо паштун ва ўзбек вакиллари ўртасида тўқнашув юз берди. Тўқнашувлар Фарёб вилояти хавфсизлигини хавф -хатарга дучор этди.