Ўн миллионлаб доллар миқдоридаги инснпарварлик ёрдамлар Афғонистонга етди
(last modified Wed, 26 Jan 2022 08:52:02 GMT )
Январ 26, 2022 13:52 Asia/Tashkent
  • Ўн миллионлаб доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдамлар Афғонистонга етди
    Ўн миллионлаб доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдамлар Афғонистонга етди

Афғонистон Марказий банки гуманитар ёрдам сифатида 32 миллилн доллар миқдорида гуманитар ёрдам олганини маълум қилди.

Афғонистон Марказий банки бугун уччинчи нақд грантини олганини тасдиқлади.

Ушу банк  чиқарган баёнотида,  Халқаро ҳамжамиятнинг инсонпарварлик ёрдамини олқишлашиши ва бу соҳада ҳамкорликларни кенгайтиришни таклиф этди.

Ўтган пайшанба куни  яна 32 миллион доллар Афғонистон  марказий банкига топширилганди.

Бугун Осиё тараққиёт банки  ҳам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб- қувватлаш ҳамда  соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларни кўрсатиш учун  405 миллион долларлик грантни маъқуллаганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг 15 августида Афғонистон ҳокимиятини Толибон томонидан эгаллаб олинганидан кейин  АҚШ Афғонистоннинг активларини музлатиб қўйди ва  ва бу мамлакатда иқтисодий вазият янада ёмонлашди.

 

Ёрлиқ