Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини Беларусда жойлаштирди
(last modified Sat, 29 Jan 2022 09:56:15 GMT )
Январ 29, 2022 14:56 Asia/Tashkent
  • Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини Беларусда жойлаштирди
    Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини Беларусда жойлаштирди

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Москва ўз иттифоқчиси Минскни мустаҳкамлаш мақсадида “Панцир-С” ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини жойлаштирган.

Россия Мудофаа вазирлиги шанба куни ракета мажмуалари Беларусга Россиянинг шарқий ҳарбий зонасидан поездда олиб келинганини маълум қилди. Ракета дивизияси 12 та Панцир-С ракета мажмуаси билан жиҳозланган ва бу тўпламларнинг ҳар бири 12 та ракета билан жиҳозланган.

Панцир-С қисқа масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бўлиб, 36 км баландликдаги ҳаво нишонларини аниқлай оладиган ва 15 км гача йўқ қила оладиган радар, ракета учиргич (бир нечта зенит-ракеталар билан жиҳозланган) ва зенит ўқотар қуролларидан иборат. 

Ушбу тизим ҳарбий ва фуқаролик иншоотларини ҳимоя қилиш учун ишлатилади ва С300 ва 400 ракета тизимлари каби ишлайди, аммо қисқа ва ўрта масофага эга бўлиб, у 20 квадрат километрдан ортиқ майдонни ва 15 километр баландликни қамраб олади.

Ўтган ҳафтада Россия Беларусда илғор Сукҳои-35 кўп мақсадли қирувчи самолётларини жойлаштирди.

Ёрлиқ