НАТОнинг даъвоси: Кибер ҳужум Россиянинг Украинага бостириб кириш режасининг бир қисми бўлиши мумкин
(last modified Sat, 29 Jan 2022 12:04:39 GMT )
Январ 29, 2022 17:04 Asia/Tashkent
  • НАТОнинг даъвоси: Кибер ҳужум Россиянинг Украинага бостириб кириш режасининг бир қисми бўлиши мумкин
    НАТОнинг даъвоси: Кибер ҳужум Россиянинг Украинага бостириб кириш режасининг бир қисми бўлиши мумкин

Россиянинг Украинага ҳужум қилиш ниятида эканлиги ҳақидаги даъвони такрорлаган НАТО Бош котиби ҳужумда кибероперациялар ёки Украинада давлат тўнтариши уюштириш режаси ҳам бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

"Украина-Беларус чегарасида Россия кучларини мустаҳкамлаш Москва учун Ғарб иттифоқчиларига босим ўтказишнинг ягона йўли бўлиши шарт эмас", - деди Енс Столтенберг шанба куни. Унинг иддаосича, ғарб турли хилдаги кенг кўламли ҳужумларга тайёр туриши лозим.

НАТОнинг юқори мартабали мулозимининг таъкидлашича, коалиция Шарқий Европадаги ҳарбий иштирокини оширишга тайёр ва Россия қўшинлари ва қурол-яроғларининг Беларусга ўтказилишини диққат билан кузатиб боради.

“НАТО номидан биз сиёсий мулоқотда иштирок этишга тайёрмиз, бироқ агар Россия қуролли қарама-қаршиликни танласа, биз жавоб беришга тайёрмиз”, деди Енс Столтенберг Беларусияда қурол тизимлари, минглаб рус қўшинлари, самолётлари ва С-400 нинг жойлаштирилиши ҳақида гапириб.

Ёрлиқ