Россия жаҳон океанларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
(last modified Wed, 02 Feb 2022 05:57:16 GMT )
феврал 02, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Россия жаҳон океанларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
    Россия жаҳон океанларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Россия мудофаа вазири мамлакат ўз хавфсизлигини таъминлаш ва таҳдидларга қарши курашиш мақсадида жаҳон океанларида турли ҳарбий машғулотлар ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.

РИА Новости хабарига кўра, Сергей Шойгу сешанба куни Россия Мудофаа вазирлигининг юқори мансабдор шахслари билан учрашувда шундай деди: “Россия ҳарбий-денгиз флоти ва ҳаво кучлари ўтказаётган машғулотларда Россиянинг океанлардаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва турли йўналишларда ҳарбий таҳдидларга қарши туриш учун ҳарбий машқларни амалга оширадиъ

Россия мудофаа вазирининг қўшимча қилишича, бир нечта машғулотларда 140 дан ортиқ кема ва ёрдамчи кемалар, шунингдек, 60 дан ортиқ вертолёт ва ҳарбий самолётлар иштирок этмоқда.

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Шарқий Россия ҳарбий зонаси ҳарбий қисмлари Белоруссияда 10 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган жанговар тайёргарликни синовдан ўтказиш чора-тадбирлари доирасида жойлаштирилган.

Шойгунинг сўзларига кўра, бу босқичда бир қатор ҳарбий самолётлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари Россиядан Беларусга ўтказилган.

Москва ҳарбий қарама-қаршиликдан воз кечиш, келишмовчиликларни диалог ва дипломатия йўли билан ҳал қилишни олқишлаш зарурлигини таъкидласа-да, Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ ва Британия Украинага қурол-яроғ жўнатиб, кескин баёнотлар бериб, Украина инқирозини тобора кучайтирмоқда.

Россия, шунингдек, ҳарбий тузумнинг ўзгариши ва Киев ҳукуматининг ғарб тарафдорларининг сиёсий қарама-қаршилигини ҳисобга олиб, Украина билан чегарада ўзининг ҳарбий фаолиятини ва тайёргарлигини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ёрлиқ