Украина армияси тақиқланган Чернобил шаҳрида машғулотлар ўтказди
Жума куни Украина ҳарбийлари Тақиқланган Чернобил шаҳрида, шаҳарнинг машҳур ядровий реактори яқинида тактик ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Ғарб матбуоти ва расмийлари яқинда Россияни Украина билан чегарага 100 мингга яқин аскар жўнатганликда айблаб, Россия яқин келажакда Украинага бостириб кириш ниятида бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Москва барча айбловларни рад этиб келади.
Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, украиналик ҳарбийлар тактик жиҳозлар билан жиҳозланган, миномётлардан ўққа тутган ва 50 минг аҳоли эвакуация қилинган Чернобил каби оғир вазиятли ҳудудда машғулотлар олиб борган.
Машғулотлар Белоруссия чегарасидан 16 км узоқликдаги Припят вилоятида ўтказиган. Хабарларга кўра, бир неча кундан кейин айнан шу ерда 30 минг нафар рус аскари иштирокида Россия-Беларус қўшма машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Ғарб расмийларининг айтишича, рус-бларус қўшма машғулотлари Москванинг Украинага ҳужуми учун ниқоб бўлиши мумкин, бу ҳужум тўғридан-тўғри ёки Беларус орқали амалга оширилиши мумкин.
Тҳе Неw Ёрк Тимес ўтган ой Украина ҳукумати Чернобил зонасига қўшин юборгани ҳақида хабар берган эди. Украина охирги икки ой ичида минтақага 7500 га яқин чегарачини жойлаштирган.
"Чернобил минтақаси юқори хавфли ҳудуд ҳисобланади. Биз бу ҳудудда хавфсизликни кучайтирдик ва патрулларни кўпайтирдик", - деди Украина чегара хизмати бўлинмаси қўмондони Юрий Шахрайчук.