Украинага ҳарбий ёрдамни оширилмоқда
(last modified Mon, 14 Feb 2022 15:29:35 GMT )
феврал 14, 2022 20:29 Asia/Tashkent
  • Украинага ҳарбий ёрдамни оширилмоқда
    Украинага ҳарбий ёрдамни оширилмоқда

Британия ҳукумати Лондоннинг можаро авж олган тақдирда Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий ва иқтисодий ёрдам пакетини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини эълон қилди.

Британия ҳукумати,  бош вазир Жонсон Лондон иттифоқчилари билан яқин кунларда эълон қилинадиган Украинани қўллаб-қувватлаш пакетини тайёрлаш устида ишлаётганини маълум қилди. Шундай бўлса-да, Жонсон айтди:Ҳали ҳам деескалация ва дипломатия учун жой бор (Украина инқирозида) ва бош вазир можаронинг олдини олиш учун бошқа иттифоқчилар билан тинимсиз ишлашда давом этмоқда.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шу ҳафта Россияга сафар қилиб, мавжуд боши берк кўчага барҳам беришга ҳаракат қилади. Жонсоннинг сафари тафсилотлари ошкор этилмаган бўлса-да, унинг идораси Британия бош вазири Болтиқбўйи ва Шимолий давлатлар билан кўпроқ ҳамкорлик қилишни хоҳлаётганини айтди.

Шу билан бирга, Украина Мудофаа вазирлиги Литва Киевга ўқ-дорилар билан бирга Стингер зенит-ракета мажмуасини етказиб берганини маълум қилди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Разников баёнот берди.

Якшанба куни АҚШ томонидан Украинага юборилган 180 тоннага яқин ҳарбий техника етказиб берилди. Киев ҳозиргача турли мамлакатлардан 17 та рейсда 1500 тоннага яқин ҳарбий техника олди.

Ёрлиқ