Зеленский иддао қилди: Россия чоршанба куни Украинага ҳужум қилади
(last modified Tue, 15 Feb 2022 08:43:39 GMT )
феврал 15, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Зеленский иддао қилди: Россия чоршанба куни Украинага ҳужум қилади
    Зеленский иддао қилди: Россия чоршанба куни Украинага ҳужум қилади

Украина президентининг таъкидлашича, Россиянинг Киевга ҳужуми чоршанба куни содир бўлади.

ИРНА хабарига кўра, Украина президенти ўз баёнотида Россиянинг чоршанба куни Украинага ҳужум қилиши ҳақида хабардор қилинганини даъво қилган. У маълумот манбасини тилга олмади ва чоршанбани "Бирлик куни" деб эълон қилди.

CБС агентлиги ҳам хабардор манбалар Россия ўзининг узоқ масофали артиллерия ва ракета отиш мосламаларининг бир қисмини ҳужум нуқталарига кўчиргани ҳақида гапирганини даъво қилди. “Вашингтон ҳужум шу ҳафта охиригача амалга ошишига ишонади, гарчи тўқнашувлар қандай бўлиши номаълум”, - дейилади хабарда.

АҚШ ва Британия Россиянинг Украинага ҳужуми яқинлиги ҳақида гапирган бўлса-да, Франсия ташқи ишлар вазири ҳужум эҳтимоли ҳақида шубҳа билан гапирди ва буни тасдиқламади.

Франсия ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан душанба куни кечқурун барча элементлар ҳужумга тайёр бўлса-да, Россия президенти Владимир Путин ҳужум қилишга қарор қилгани ҳақида ҳеч қандай аломат йўқлигини айтди.

Сўнгги ҳафталарда бир қатор Ғарб етакчиларининг Россия Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги даъволари ортидан минтақада кескинлик кучайган. Москва Украинага ҳарбий зарба бериш нияти йўқлигини ва НАТОнинг ўз чегараларига яқинлашишига йўл қўймаслик учун хавфсизлик кафолатларини қидираётганини бир неча бор таъкидлаган.

Ёрлиқ