Ашраф Ғани Афғонистонга қайтмоқда-ми?
Толибон ҳаракати расмийларидан бири Афғонистон собиқ президентини бу мамлакатга қайтишини инкор этмади.
Эслатиб ўтамиз ўтган- 2021-йил 15-август куни Толибон ҳаракати жангариларини Кобулга кириши билан Афғонистон собиқ президенти -Ашраф Ғани бу мамлакатдан қочиб кетганди.
Толибон ҳаракати ва давлат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар вазиятида Ашраф Ғанини Афғонистондан қочиб кетгани кўп танқидларга сабаб бўлганди.
Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани эса бу танқидларга жавобан мамлакатни тарк этишдан бошқа чораси қолмаганини иддао қилиб келмоқда.
Кеча ОВО-Садои афғон ахборот агентлиги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати бош вазири биринчи ўринбосари Абдусалом Ҳанафий сўзларига таяниб, Ашраф Ғани бир қанча ҳамкасблари билан Афғонистонга қайтишни режалаштирмоқда деб маълум қилди.
Ҳанафий Твиттер саҳифасида ҳам Афғонистон фуқаролари учун ҳеч қандай чекловлар ёки таҳдидлар йўқ. Толибон ҳаракати ҳар бир афғонистонлик хафсизлигини таъминлаш тарафдри деб даъво қилди.
Ашраф Ғани ва унинг яқинлари эса бу ҳақда изоҳ бермаган.