Блинкеннинг иддаоси: Владимир Путин Украина бўйича ўз қарорини қабул қилган
Украина масаласи бўйича Москва ва Вашингтон ўртасидаги зиддият кучайган бир вақтда, АҚШ давлат котиби Рссия давлати Украинага ҳужум қилишга қарор қилганини иддао қилди.
Германияга борган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маҳаллий вавт билан ОАВ билан суҳбатида, бизга етган маълумотларга асосан, Россия президенти, Украинага қайта ҳужум қилишга қарор қилганди деб даъво қилди.
Энтони Блинкендан олдин АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам Владимир Путиннинг бугунги позициясига назар ташлансак, у ўз қарорини қабул қилгани ва улар ҳужум қилиш учун ўзини муносиб позициялар сари интилиётгани аниқ деб даъво қилганди.
АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ҳам Россия президенти Украинага ҳужум қилса бу демократияга ҳужум сифатида баҳоланади ва Москвага қарши санкциялар оғриқли бўлади деб айтганди.
Ўтган сешанба куни Владимир Путин Кремлда Германия канслери Олаф Шульц билан қўшма матбуот анжуманида Россия урушни хохламаслигини ва шу сабабли хавфсизлик кафолатлари ғоясини таклиф қилганини эслатганди.
Россия президенти Донбасс минтақасида, /Украина шарқидаги можаро зонаси/ содир бўлаётган воқеаларни геноцид деб атади.