Донбасс минтақасидан 113 минг киши Россияга қочиб ўтган
Россия хавфсизлик расмийларидан бири Донецк ва Луганск республикаларининг 113 минг аҳолиси Россиядан бошпана топган деб айтди.
Ўтган душанба куни Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларини Москванинг хавфсизлик хавотирларига эътибор бемаётганини танқид қилиб, Москва Донбасдаги Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олишини эълон қилди.
Кеча ҳам Путин телевидения орқали чиқишида Россия Украинани қуролсизлантириш учун Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказаётгани ва унинг ҳудудини босиб олиш нияти йўқлигини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия расмийси бошпана топган бу одамлардан 71 минг нафари Украина фуқаролари ва 41 минг нафар Россия фуқаролари ва 345 нафари бошқа давлатлар фуқароларидир деб қайд этган.
Россия ОАВлари ўз хабарида, сўнги кунларда Донбасс минтақасидаги Россия ҳудудига кирган одамлар сони камайганини хабар қилди.
Донецк ва Луганск республикларида Россияга кирганларининг барчаси Россиянинг Ростов вилоятидаги чегара пунктлари орқали чегарани кесиб ўтган ва ҳозирда Россиянинг ушу чегара вилоятида 11,5 минг қочқин истиқомат қилмоқда.