Украинадаги сўнгги воқеалар /45/
(last modified Tue, 15 Mar 2022 07:49:51 GMT )
март 15, 2022 12:49 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /45/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /45/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Украина президенти Владимир Зеленсикй  бу мамлакадаги ўзгаришлар хусусидаги сўнгги баёниясида  Россия халқи ўз мамлакати тақдири Шимолий Корея тақдирига дуч келишидан олдин Украинага қарши ҳужумлар ва уруш давом этишининг олдини олиши керак деб эълон қилди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида Украина давлатининг Донецкка қарши ракета зарбасига жавобан, Украинадаги қурол заводларини  бомбардимон қилиш ниятида эканлии маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Донецк минтақаси россияпараст айирмачилар томонидан назорат қилинади. Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек Украина ҳарбийларининг ҳужумида кассетали бомбалардан фойдаланганликда айбалади. Киев бу айбловларни рад этиб яқинда Донеццкка қарата ўқ очмаганини таъкидлади.

*  Япония давлати ҳам 17 россияликларнинг тўловлари ва молиявий операцияларини назорат қилиш орқали  уларнинг активларини музатиш қарорига келди.

*  Ал-Арабия телеканали ҳам Британия бош вазири Борис Жонсон  ўз сўзларида Путин  Британия ва унинг иттифоқчиларига босим ўтказа олмайди деб эълон қилганини маълум қилди.

*  Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Владимир Путин урушни танлаб Европада ваҳима қўзғатганни  таъкидлади.

* Пентагон матбуот котиби, Жон Карби  CNN телеканалига берган интервьюсида,  Украинага АҚШ қирувчи самолётини юборишни истамайдигани чунка Путин бу ҳаракатни кескинликларни кучайтирувчи сифатида баҳолаши мумкинлигиги айтди.

*  Британия давлати бу мамлакатдаги рус олигархлари ва капиталистлари мулкини мусодара қилишни ва у ерда украиналик бошпана изловчиларни жойлаштиришни режалаштирган.

*  БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Украна уруши бошланганидан буён 2 миллион   808 минг 792  бошпана изловчи қўшни давлатларга кетганини хабар қилди.

* Европа Иттифоқи давлатлари Москвага қарши Россиянинг айримм жисмоинй ва юридик шахсларга қарши санкцияларнинг 4 пакетини маъқуллади.

 

Ёрлиқ