БМТнинг Афғонистондаги миссияси яна бир йилга узайтирилади
(last modified Fri, 18 Mar 2022 08:14:16 GMT )
март 18, 2022 13:14 Asia/Tashkent
  • БМТнинг Афғонистондаги миссияси яна бир йилга узайтирилади
    БМТнинг Афғонистондаги миссияси яна бир йилга узайтирилади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистондаги миссиясини (УНАМА) яна бир йилга 2023-йил 17-мартгача узайтириш тўғрисидаги резолюцияни овозга қўймоқда.

УНАМА, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси - 2002 йилда Афғонистон ҳукумати илтимосига биноан Хавфсизлик Кенгаши томонидан тузилган сиёсий коалиция. Ушбу дастурнинг мақсади Афғонистон ҳукумати ва халқига ушбу мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатишда ёрдам беришдир.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши пайшанба куни ушбу халқаро ташкилотнинг Афғонистонда келажакда бўлишини кафолатловчи резолюцияга овоз беришини маълум қилган, бироқ агар Россия вето қўймаса, деб таъкидлаган.

Россия чоршанба куни узоқ вақтдан бери муҳокама қилинган БМТнинг Афғонистондаги янги миссияси (УНАМА) лойиҳасини Толибоннинг норозилиги сабабли рад этди.

Россия бу ҳафта халқаро ташкилот билан музокараларни тўхтатди.

Ёрлиқ