Украинадаги сўнгги воқеалар (96)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Франция ахборот агентлигига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг мамлакат шарқида ҳужумни бошлаганини эълони қилди. Украинадаги маҳаллий расмийларининг айтишларича, Россиянинг Украина шарқига ҳужумларида ҳозиргача 8 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган.
* Россия Мудофаа бошқаруви маркази раҳбари 12 мингдан ортиқ украиналик хавфсиз ҳудудларга кўчирилганини эълон қилиб, Киев ҳукумати хорижий кемалар экипажларидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини таъкидлади.
* Украина инфратузилмаси вазири Александр Кобраков Россиянинг босиб кириши Украина инфратузилмасининг 30 фоизига зарар етказилганини маълум қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Украинанинг Львов шаҳри яқинидаги муҳим логистика марказлаларини нишонга олиб йўқ қилинганини таъкидлади.
* Россия федерацияси президенти Владимир Путин ўз баёнотида иқтисодий ҳужумлар мувафаққиятсизликка учрагани ва Россия давлати барча санкцияларннги мисли кўрилмаган босимга дош берганини айтди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагоннинг юқори мартабали расмийси Россия давлати Украина шарқи ва жанубида ўз кучларини оширганини иддао қилди.
* Вашингтон давлати Украина хавфсизлик ёрдамини олиб кетаётгани 4 та рейсни минтақага жўнатди. Ёрдам АҚШ президенти Жо Байден Украинага берган 800 миллион доларлик янги хавфсизлик пактнинг бир қисмидир.
* Россиянинг Вашингтондаги элчиси мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси деярли қамалда эканлигини айтди.
* Латвия армияси Украина уруши даврида НАТОга аъзо 6 давлат билан қўшма машғулотлар бошлаганини эълон қилди.
* Россия Марказий банки маълумотига биноан, душанба кунидан бошлаб мамлакатдаги маҳаллий банкларга яна жисмоний шахсларга доллар ва евро сотишга рухсат берилди. Албатта банклар 9 апрельдан бдери етказиб берилган хорижий валюталарни сотиши мумкин. Россия фуқаролари шунингдек бу мамлакат банкларидаги хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан 10 000 долларгача ёки эквивалентигача пул олишларининг имкони бор.