Украинадаги сўнгги воқеалар (103)
(last modified Sat, 23 Apr 2022 09:46:17 GMT )
апрел 23, 2022 14:46 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (103)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (103)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги рус кучлари бир кечада Украинадаги 66 та ҳарбий объектни йўқ қилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек мамлакат армияси Харков вилоятида Украинанинг Сухов- 25 қирувчи самолётини уриб туширилганини хабар қилди.

*  Луганск халқ республикаси қўшинлари республиканинг бошқа ҳудудларини озод қилишни давом эттириш мақсадида минтақанинг стратегик баландликлари  ва теппаликларини ўз назоратига олиб жанг майдонларда юришини давом эттирди.

*  Россиянинг ОРТ телеканали интернет сайти,  Россия авиакоманияларига  ЖПС- GPS-сиз парвозга тайёргарлик кўришни буюрганини хабар қилди. Бу ҳаракат АҚШ сунъий йўлодоши тизими сигнализацияси [GPS] да узулишилар ҳақида кўплаб хабарлар  олинганидан кейин амалга оширилди.

*  Россиянинг Чеченистон респубилкаси президенти Рамзан Қадиров  бугун  яна бир гуруҳ кўнгиларини жўнатганини ва тез орада мамлакатнинг турли бурчакларидан  юзлаб ҳақиқий ватанпарварлар келиши кучларни сафарбар этиб Укранадаги  ёвуз гуруҳларга қарши кураш олиб боришини иддао қилди. Унга кўра барча кўнгиллари Россия махсус кучлари университетларида тўлиқ тайёргарлик курсини тамомлаган.

*  Австрия молия вазири ўз мамлакатининг газ сектори Россия газига катта боғлиқлиги ва бу соҳада Европа Иттифоқи санкцияларида иштирок этмаслигини айтди.

CNN телеканали  АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Украина учун  янги дрон тизимини ишлаб чиқмоқда деб хабар қилди.

* Ҳиндистон Россия нефт импорти ҳажмини оширди. Бу хабар билан бирга дунёдадаги уччинчи йирик нефт харидори бўлган Ҳиндстон  жорий йилнинг биринчи ойида  Россиядан 2021 йил ҳажмидек нефт сотиб олган.

*  Россия президенти Владимир Путинниг матбуот котиби, Дмитрий Песков  сўзлаган нутқида,  Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршилик бутун  қитъа учун тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади ва Россия эртами кечми АҚШ билан музокарларни давом эттиради деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ