Украинадаги сўнгги воқеалар (113)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i71512-Украинадаги_сўнгги_воқеалар_(113)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 30, 2022 11:31 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (113)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (113)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украинада АҚШнинг собиқ денгиз кучларидан бири ҳалок бўлди. Ҳарбий пудратчи сифатида Киевга юборилган 22 ёшли  Villi Jozef Konsel Россия ҳарбийлари билан жангда ҳалок бўлди.

* АҚШ президенти Жо Байден Украинада АҚШ собиқ денгиз кучларидан бири ҳалок бўлганидан қайғуда эканлигини айтди. 

*  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Киевдаги  " Артём" ракета-аэрокосмик заводи йўқ қилинганини хабар қилиб, завод юқори аниқликдаги ракеталар билан нишонга олингани ва йўқ қилинганини қўшимча қилди.

*  Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украинанинг Россия назоратидаги ҳудудига ҳужумлари биз махсус операцияда белгиланган мақсадларга тезроқ эришишимиз кераклигини кўрсатади деб айтди.

*  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  кеча Ал-Арабия телеканали билан суҳбатда,  Варшава шартномаси парчаланганидан бери НАТО шарққа қараб 5 марта кенгайди ва НАТОни мудофаа иттифоқи дейиш ёлғон деб таъкидлади.

*  Кеча Пентагон матбуот котиби Жон Карби Россия ва Украина томонидан Донбассда узоқ масофали қуроллардан фойдланмоқда деб маълум қилди.

*  Кеча Пентагон матбуот котиби Жон Карби  АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари Германияда АҚШ қуроллари ва техникасидан фойдаланишга ўрганишни бошлади деб  эълон қилди.

*  Украина пеизенит Россия фқўшинлари Украинадаги урушнинг дастлабки соатларида ўзига ва унинг оиласига суиқасд укюштириши ёки ҳибсга олиш мақсадда Киевдаги президент мажмуасига ҳужум қилганини иддао қилди.

*  Тадқиқотлардан бирига биноан Украина урушнинг икки ойи давомида Россиянинг  қазиб олинган ёқилғи экспортидан олган даромади 66,5 миллиард долларни ташкил этган.