Украинадаги сўнгги воқеалар (142)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Россия Мудофаа вазирлиги душанбе кунидан бери Мариупол вилоятидаги " Азовстал" заводида 1730 дан ортиқ украиналик миллатчи аскарлар ва жангари таслим бўлди деб хабар қилди.
* Россия президенти Украинадаги махсус ҳарбий амалиётларда қатнашган россиялик мусулмон аскарларнинг жасорати ва фидоийлигини юқори баҳолади.
* Британия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг айрим юқори мартабали қўмондонлари Харковни назорат остига олмагани ва Москва крейсерининг чўкиб кетиши туфайли ишдан бўшатилганини иддао қилди.
* Бугун Украина президенти Владимир Зеленсикй Россия кучлари Донбасс республикалари томон олдинга силжимоқда ва бу олдинга силжиш секин ва Украина кучлари Россия армиясига қаршилик кўрсатишга давом этмоқда деб қўшимча қилди.
* Германия канслери Украинадаги урушини Европа Иттифоқи тарихидаги энг катта инқироз эканинини айтиб, " барчамиз бир мақсадимиз бор, бу урушда Россия ютмаслиги керак, Украина ғалаба қозониши зарур деб айтди.
* Украина президенти Владимир Зеленский БААнинг янги раҳбари Муҳаммад бин Зоид билан телефон орқали суҳбатида БААни уруш тугаганидан кейин Украинани қайта қуришда иштирок этишга чақирди.
* Бугун Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човуш ўғлу яна бир бор Анқара давлати Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишга қарши эканини таъкидлади. Нью-йоркка сафар қилган Мавлут Човуш ўғлу мухбирлар билан суҳбатда, НАТО бизнинг хавфсизлик ташвишларимизни тушуниши керак ва биз баъзи аъзоларнинг террорчи ташкилотларини қўллаб-қувватлашишини қабул қилмаймиз деб изоҳлади.
* Москва давлати айрим Европа давлатларида россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишига жавобан 85 нафар франциялик, италиялик ва испаниялик дипломатларни Россиядан чиқариб юборилди.