май 25, 2022 12:10 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея яна 3 баллистик ракеталарини синовдан ўтказди
    Шимолий Корея яна 3 баллистик ракеталарини синовдан ўтказди

Бугун Шмиолий Корея армияси бир соатдан камроқ вақт ичида 3 та баллистик ракетасини синовдан ўтказганини хабар қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, ракеталар Шимолий Корея пойтахти  Пхеньяннинг Сонан минтақасидан учирилган.

Бошқа томондан Япония ҳам  Шимолий Корея 2 та баллистик ракетасини учиргани аммо бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Айни пайтда Жанубий Корея армияси штаби раиси ҳам олдинроқ  Шимолий Корея бугун  номаълум бир баллистик ракетасини шарқий соҳилидан синовдан ўтказганр деб хабар қилган.

Шимоилй Кореянинг ракета синови АҚШ президенти Жо Байденнинг Жанубий Кореяга ташрифи ва икки давлат қўшма ҳарбий машғулотларини тезлаштириш ва минтақада АҚШ қуролларини жойлаштиришга келишиб олганидан бир неч кун ўтиб амалга оширилди.

Ёрлиқ