Украинадаги сўнгги воқеалар (156)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбкот котиби, Игорь Конешенково бу мамлакатнинг Украина шарқидаги кечанги ҳарбий амалиётларини изоҳлаб, Россия ракета ва артиллерия кучлари 38 та қўмондонлик пунктини ва Украинанинг 417 нафар шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини йиғиши пунктларни бомбардимон қилди деб маълум қилди. У ўз сўзларида Россия ҳарбий -ҳаво кучлари Донецк вилоятида 290 га яқин украиналик аскарни йўқ қилди ва Николаев вилоятида эса Сухов-25 русумли самолётини уриб туширди деб эълон қилди.
* Россиянинг Газпром давлат компанияси бугун Данияга газ экспортини тўхатганини эълон қилди.
* Россия Миллий хавфсизлик кенгаши ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари рус халқи ҳаётини ёмонлаштиришга қаратилган деб айтди.
* Кеча Венгрия бош вазири Виктор Урбан мамлакат Европа Иттифоқининг Россиядан нефт импортига нисбатан санкцияларига риоя қилмаслигини таъкидлади.
* Россиянинг энг йирик банки -Сбербанк кеча Европа Иттифоқининг санкциялари Свифдан маҳрум бўлганидан кейин унинг фаолиятига таъсир қилмаслигини айтди.
* Россия жанубий ҳарбий округи матбуот хизмати металл юки ортилган " Славянич" кемаси Мариупол портидан чиқиб кетди деб хабар қилди.
* Мариупол шаҳар мери Вадим Бойченко урушда ҳалок бўлганлар сонига ишора қилиб, Мариуполда ҳалок бўлганлар сони 22 минг нафарга етган бўлса-да қотилликлар кўлами тахмин қилингандан анча катта деб қўшимча қилди.
* Кеча Еврокомиссия раиси Урсулла фан дер Лайн матбуот анжумани чоғида, Европа Иттифоқи келажакда Украина қайта тиклашга фақат мклкали сиёсий ислоҳотлар эвазига ёрдам беради деб айтди.
* Украина ТИВ раҳбари Дмитро Колба ҳам Киев давлати Европа Иттифоқининг Украинани бу блокка қўшилиши учун махсус ечимлар ва алоҳида моделлар ҳақидаги баҳоналаридан чарчаган ва тўлиқ аъзо бўлишни истайди деб айтди.