Шанхай шаҳри карантинаси тугади
Шанхай шаҳри расмийлари яқинда бу катта шаҳар ҳудудидаги қаттиқ коронар чекловлар босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилди.
Айтиш керакки душанба куни Шанхайда 29 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди бу эса тахминан бир ой олдин 20,000 дан ошиқроқ кўрсаткичдан сезиларли пасайишдир.
Шанхайдаги ҳукмрон Хитой коммунистик партиясининг юқори мартабали ходими Ли Сян ҳам душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар расмийларига иқтибос келтирган ҳолда, узлуксиз кураш орқали Шанхай коронавирус касалликлари тарқалишига қарши курашда катта мувафаққиятларга эришди деб айтди.
Ассошейтед пресс ҳам тарқатган хабарида, Шанхай шаҳри расмийлари бугун Хитойнинг энг йрик шаҳрини қайта очиш учун янги қадамлар ташлашни режалаштирганларини таъкидлади.
Шанхай шаҳри мери ўринбосари Зонг Минг ҳам кеча бўлиб ўтган кундалик матбуот анжуманида шаҳарнинг коронавирус ҳолати ҳақида гаририб, тез орада тўлиқ автобус ва метро қатнови ҳамда Хитойнинг бошқа шаҳарлари билан темирйўл алоқалари йўлга қўйилади ва мактаблар ҳам талабалар учун ихтиёрий равишда очилади деб хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз 15-апрель ҳолатига биноан Шанхай шаҳри карантин ва назорат қилинадиган ҳудудларнинг барча аҳолиси антиген тестлари ва нуклейн кислотарини аниқлаш тестларини бирлаштириш орқали текширилди.